Асосий мазмунга ўтиш
LONGEVINA by Sheikh al-Rais

IV гуруҳ · Шифобахш зираворлар ва антиоксидантлар

Қора мурч пиперини (BioPerine — Piper nigrum Extract)

SKU:
LNG-04-003
Қадоқ:
Miron шиша банка
Ҳажми:
30 г
Сотувда мавжуд Ичида 1 граммли ўлчов қошиқчаси мавжуд

95% соф пиперин алкалоиди сақловчи стандартлаштирилган қора мурч концентрати (CoA сертификатли). Уй шароитида хавфсиз ва аниқ дозалаш учун стандартлаштирилган.

85 000 сўм
1
1 кликда тезкор буюртма

Менежер сизга қўнғироқ қилиб, буюртмани ўзи расмийлаштиради.

Телефон орқали буюртма: +998 97 019 33 55

Мизожи («Тиб қонунлари» талқинида): Иссиқ ва қуруқ (3-даража охирида). Кучли қиздирувчи, сўрилтирувчи, балғам ва совуқ елларни парчаловчи восита.

Илмий ва тиббий хусусиятлари

  • Замонавий нутрициология ва фармакокинетикада: Пиперин — табиий био-кучайтирувчи (bioenhancer). У ичак ва жигардаги глюкуронидация жараёнини вақтинча секинлаштириб, куркумин, ресвератрол, коэнзим Q10, селен ва витаминларнинг қонга сўрилишини 30% дан 2000% гача оширади. Шунингдек, ошқозон ости бези ферментлари ажралишини рағбатлантиради.

Мақсад: Био-ўтказувчанлик (Катализатор), Ҳазм тизими, Метаболизм.

Дозалаш: Лактоза асосида 1:99 нисбатда стандартлаштирилган: 1 та 1 г ўлчов қошиқчасида — 10 мг соф пиперин (хавфсиз суткалик доза).

Микродозада — бошқа фито-экстрактлар ва маъжунлар таркибига 10–20 мг (гугурт бошидек чимдим) миқдорда қўшилади.

Қарши кўрсатмалар

Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ўткир гастрит, геморрой хуружи, гипертония, 12 ёшгача бўлган болалар.

Сурункали касалликлар бўйича даволанаётган бўлсангиз, ҳомиладор ёки эмизикли бўлсангиз, қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қадоқ: Miron шиша банка, 30 г.

Сифат стандарти: 95% соф пиперин алкалоиди сақловчи стандартлаштирилган қора мурч концентрати (CoA сертификатли). Уй шароитида хавфсиз ва аниқ дозалаш учун стандартлаштирилган.

Сақлаш шароити

  • Ультрафиолет нурларини тўсувчи тўқ Miron шиша банкада қадоқланган — ёруғликка сезувчан фаол моддалар парчаланмайди.
  • Салқин, қуруқ ва қоронғу жойда, қопқоғини зич ёпиб сақланг.

СЭС ва CoA

Барча хомашёлар кириш назоратидан ўтади, таҳлил сертификатига (CoA — Certificate of Analysis) эга ва Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология талабларига тўлиқ жавоб беради.

Ушбу маҳсулот ишлатиладиган рецептлар

Ушбу маҳсулот кирган тайёр сетлар

Шу гуруҳдан

Саватча