- Бош саҳифа
- Биз ҳақимизда
Фалсафа ва Сифат кафолати
Нега айнан LONGEVINA by Sheikh al-Rais?
Буюк аждодлар ҳикмати ва замонавий илм чорраҳаси
Инсон 40 ёшдан ошгач, организмида сезиларли ўзгаришлар бошланади: аввалги куч-қувват камаяди, уйқу юзакилашади, ҳазм секинлашади ва сурункали чарчоқ пайдо бўлади. Кўпчилик бу ҳолатни «ёш ўтиши» деб қабул қилади ва натижаси номаълум тайёр таблеткаларга мурожаат қилади.
Бизнинг мақсадимиз — сизга соғлиқни сақлашнинг энг тоза, илмий асосланган ва табиий йўлини қайтариш.
Бизнинг 3 та асосий тамойилимиз
1. Тайёр капсула эмас — тирик ва тоза хомашё
Буюк аллома Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарида таъкидлаганидек, инсон танаси сунъий кимёвий бирикмаларни эмас, балки табиий ўсимлик, тоғ асали, совуқ сиқилган мой ва зираворлар уйғунлигини тўлиқ қабул қилади. Биз сизга таркибида консервант, бўёқ ва капсула қобиғи бўлмаган 100% соф хомашёни берамиз — унинг сифати ва софлигини ўз кўзингиз билан кўрасиз.
2. Икки буюк мактаб уйғунлиги
LONGEVINA лойиҳасида Ўзбекистон ва Шарқ табобатининг минг йиллик тажрибаси (мизож назарияси, сиканжубин, маъжунлар технологияси) жаҳоннинг узоқ умр кўрувчи ҳудудлари (Япониянинг Окинава ороли, Сардиния) ва замонавий молекуляр биология (SIRT1, GlyNAC, митохондриялар ҳимояси) билан бирлаштирилган.
3. Фармацевтик аниқлик ва технология
Биз ҳар бир хомашёни сақлаш ва қадоқлашга фармацевтик талаблар асосида ёндашамиз:
- Ёруғликка сезувчан экстрактлар ультрафиолет нурларни тўсувчи махсус Miron шиша банкаларда ва намлик ютгич (силикагель) билан қадоқланади;
- Юқори фаол нутрицевтиклар уй шароитида хато қилмаслигингиз учун махсус стандартлаштирилган ва ичига 1 граммли ўлчов қошиқчаси солинган;
- Сайтимиздаги ҳар бир рецепт содда, тушунарли ва уй шароитида бехатар тайёрлашга мослаштирилган.
Илмий асос
Ҳар бир мақола ва рецепт остида «Илмий манбалар ва асослар» блоки бор: Ибн Сино «Ал-Қонун фит-тиб» асари ва замонавий клиник тадқиқотларнинг муаллифи ва номи кўрсатилган. Сайтимиздаги ҳар бир ўсимлик ва нутрицевтикнинг таъсир механизмини замонавий тиббиёт манбалари орқали бемалол текшириб кўришингиз мумкин.
«Узоқ умр — бу тасодиф эмас, балки тўғри билим, тоза озуқа ва табиат билан уйғунлик натижасидир.»
Мурожаат ва маслаҳат учун (ҳар куни 09:00–20:00):
+998 97 019 33 55