Skip to main content
LONGEVINA by Sheikh al-Rais

Group VI · Molecular biohacking nutraceuticals

Кверцетин Дигидрат 98% (Quercetin Dihydrate Powder)

SKU:
LNG-06-004
Packaging:
Miron шиша банка
Size:
60 g
Coming soon 1-gram measuring scoop inside

98%+ соф кверцетин дигидрат флавоноиди кукуни (CoA сертификатли). Уй шароитида хавфсиз ва аниқ дозалаш учун стандартлаштирилган.

175 000 UZS

We’ll let you know when it arrives

Order by phone: +998 97 019 33 55

Мизожи («Тиб қонунлари» талқинида): Совуқ ва қуруқ (1-даражада). Ортиқча иссиқлик ва яллиғланишни пасайтиради, томир деворларини мустаҳкамлайди.

Илмий ва тиббий хусусиятлари

  • Замонавий геронтология ва нутрициологияда: Кверцетин замонавий anti-aging илмида табиий сенолитик (организмдаги қариган, бўлинишдан тўхтаган ва атрофдаги соғлом тўқималарни заҳарловчи «зомби» ҳужайраларни тозаловчи) модда сифатида танилган. Шунингдек, у маст-ҳужайраларни (тучные клетки) барқарорлаштириб, гистамин ажралишини камайтиради (аллергияга қарши таъсир), капиллярлар ўтказувчанлигини пасайтиради ва рух (Zn) ионларининг ҳужайра ичига киришини осонлаштиради.

Мақсад: Узоқ умр (Сенолитик), Иммунитет ва аллергияга қарши, Қон томирлар.

Дозалаш: МКЦ асосида 1:1 нисбатда стандартлаштирилган: 1 та 1 г ўлчов қошиқчасида — 500 мг соф кверцетин.

0,5 г кукунни кунига 1–2 марта овқат вақтида ёғли матрица (қора седана/зайтун ёғи) ёки асалли фито-аралашмалар билан бирга истеъмол қилинади.

Қарши кўрсатмалар

Ҳомиладорлик, эмизикли давр, буйрак етишмовчилигининг оғир шакли, антибиотиклар (фторхинолонлар) билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Сурункали касалликлар бўйича даволанаётган бўлсангиз, ҳомиладор ёки эмизикли бўлсангиз, қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қадоқ: Miron шиша банка, 60 г.

Сифат стандарти: 98%+ соф кверцетин дигидрат флавоноиди кукуни (CoA сертификатли). Уй шароитида хавфсиз ва аниқ дозалаш учун стандартлаштирилган.

Сақлаш шароити

  • Ультрафиолет нурларини тўсувчи тўқ Miron шиша банкада қадоқланган — ёруғликка сезувчан фаол моддалар парчаланмайди.
  • Салқин, қуруқ ва қоронғу жойда, қопқоғини зич ёпиб сақланг.

СЭС ва CoA

Барча хомашёлар кириш назоратидан ўтади, таҳлил сертификатига (CoA — Certificate of Analysis) эга ва Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология талабларига тўлиқ жавоб беради.

Recipes with this product

Sets with this product

From this group

Cart